Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистоннинг EREM клубини мағлуб этди

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз йиғин доирасида бугун қўшни Қирғизистоннинг етакчи клуби – EREM билан яна бир назорат учрашуви ўтказди. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Терма жамоамиз сафида Давлат Ибрагимов (2 марта), Дилмурод Жумаев (2 марта), Суннат Жўраев ва Дилмурод Шавкатов рақиб дарвозасини ишғол этишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу йиғин 26 июль санасига қадар давом этади. Сўнгги ўйин 26 июлда АГМК клубига қарши ташкил этилади.

Ўқилган: 1371
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Франц Беккенбауэрдан маҳорат дарслари олишади
17:26
Суперлига. Голлар шоуси…
22:19
Ўзбекистон кубоги. “Сурхон” чорак финалда!
01:40