Ўзбекистон кубоги. “Сурхон” чорак финалда!

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал ўйинларига старт берилди. Бугунга белгиланган ягона учрашувда “Сурхон” рақиби “Машъал”ни Олмалиқда қабул қилди. Зохир Пиримов томонидан ўйиннинг бошидаёқ киритилган гол термизликларга ғалаба тақдим этди ва “Сурхон” биринчи бўлиб кубок ўйинларининг чорак финалига йўлланма олди.  

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
17 август, сешанба
СУРХОН – МАШЪАЛ - 1:0
Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов, Акобирхўжа Шукуруллаев
Назоратчи: Игорь Худойдатов
Комиссар: Аббос Аҳроров
Гол: Зоҳир Пиримов, 6 (1:0)
"Сурхон": Азамат Аҳмедов, Жасурбек Ёқубов (Алишер Салимов, 80), Жаҳонгир Аҳмадов (Ҳусниддин Ғофуров, 62), Муродбек Бобожонов, Зоҳир Пиримов (Шарофиддин Шобиров, 90+2), Владимир Бубанья, Абдулазиз Юсупов (Сардор Сулаймонов, 80), Беҳруз Шайдулов, Иброҳим Йўлдошев, Асрор Ғофуров, Камрон Сайдазимов (Никита Павленко, 62).
"Машъал": Достонбек Тўхтабоев, Зафарбек Акрамов (Қаҳрамон Баҳодиров, 46), Нажмиддин Нормуродов, Мишель Окоро (Ифеани Ифеани, 74), Чика Оквара (Руслан Хожиев, 83), Самуэль Онониву, Шаҳзод Шайманов (Ойбек Нурматов, 60), Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Муҳаммад Йўлдошев (Жамолиддин Убайдуллаев, 60), Сирожиддин Аллаев.
Огоҳлантиришлар: Камрон Сайдазимов, 33 - Қаҳрамон Баҳодиров, 47, Сирожиддин Аллаев, 85, Достонбек Тўхтабоев, 90.

Ўқилган: 3641
Сурхон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Драган Черан 26 гол билан "Пахтакор"нинг мавсум тўпурарига айланди
17:59
Аёллар футболи. "Бунёдкор-W" Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди!
20:16
Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогига қуръа ташланди
20:37