Ўзбекистонлик ёш футболчилар Франц Беккенбауэрдан маҳорат дарслари олишади

Жорий йилнинг 28 май - 2 июнь куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган "Газпром" ва ФИФАнинг болалар ижтимоий лойиҳаси бўлган "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси финал босқичида бу йил футбол афсонаси Франц Беккенбауэр иштирок этади.

Мадриддаги тадбирларда ер куррасининг турли бурчакларидан ташриф буюрган 800 нафар иштирокчилар, ёш спортчи ва журналистлар иштирок этишади.

Шунингдек, Мадридда ташкил этиладиган Дўстлик оромгоҳида "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчиларидан ташкил топган терма жамоалар ўртасида футбол бўйича чемпионат ўтказилади. Ҳар бир терма жамоадан турли  миллат вакиллари бўлган болалар ўрин олишади. Улар орасида ўзбекистонлик ёш футболчилар бўлиши ҳам эътиборга молик жиҳат.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасидаги форумда икки карра "Олтин тўп" соҳиби, жаҳон футболи афсонаси Франц Беккенбауэр ҳам иштирок этади.

Франц Беккенбауэр лойиҳа иштирокчилари билан учрашиб, улар билан маҳорат дарслари ўтказади. Бу йил "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашадиган ёш футболчилар ҳам Франц Беккенбауэр билан учрашиб, ундан футбол сир-асрорларини ўрганиш имконига эга бўлишади.

"Футбол дўстлик учун" ижтимоий лойиҳасининг бир қисми бўлиш мен учун катта шараф. Ушбу лойиҳа иштирокчилари илгари сураётган тенглик, адолат, садоқат каби хислатларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Турли миллат вакилларининг ўзаро тил топа олиши, уларни бирдамликка ўргатиш бу муваффақиятнинг калити ҳисобланади", - дейди "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси элчиси Франц Беккенбауэр.

Семинарлар ва ўқув курслари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбордик
22:41
Расман! Ўзбекистонда ёзги трансфер мавсуми очилди
14:17
"Андижон" бугундан "Металлург"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди
13:39