"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Фабиан Делф "шаҳарликлар"ни тарк этиши мумкин. 

 

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли хавбекга унинг собиқ жамоаси "Астон Вилла" жиддий қизиқмоқда.

 

Фабиан Делфнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўжалланган. Футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоага кўчиб ўтишга тайёр.

 

Маълумот учун, Делф "Манчестер Сити" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ўқилган: 2109
Манчестер Сити Трансферлар Фабиан Делф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: Мукаммалликка эришиб бўлмайди, аммо унга интилишимиз керак
13:23
Лофтус-Чик бир мавсумда 10 та гол урган сўнгги 27 йил ичидаги илк "Челси" тарбияланувчиси
01:40
Сульшер "МЮ"га беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи
09:38