ФИФА “Челси”нинг апелляциясини қабул қилмади

ФИФА “Челси” клубининг икки йил ичида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслик ҳақидаги таъқиққа нисбатан берган апелляциясини қабул қилмади.

“Челси” вояга етмаган футболчиларни рўйҳатдан ўтказиш ва трансфер қилишда айбланиб 2020 йилга қадар таъқиққа учраганди.

Таъқиқ аёллар жамоаси ва “Челси”нинг футзал клубига таалуқли бўлмайди. Шунингдек, жамоа истаган футболчисини қўйиб юбориш ва сотиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ФИФА 60 минг Швейцария франки миқдоридаги жаримани ҳам ўз ҳолича қолдирган.

Лондонликлар қарор бўйича Спорт арбитраж судига апелляция бериш ҳуқуқига эгалар.

ФИФА фаолиятига доир Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” икки кундан буён Хитойга учиб кетолмаяпти
19:03
"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" етакчисини сотиб олишга яқин турибди
11:47
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
19:10