Лофтус-Чик бир мавсумда 10 та гол урган сўнгги 27 йил ичидаги илк "Челси" тарбияланувчиси

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик Лондон клубининг академиясининг 1992 йилдан буён бир мавсумда 10 та гол урган илк футболчи бўлди.

Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида "Айнтрахт" клубига қарши ўйинда Лофтус-Чик тўп киритди. Шу тариқа, у жорий мавсумда 10-голини уришга эришди ва 1992/93 йили Грэм Стюартнинг натижасини такрорлашга эришди. Ўша мавсумда Стюарт Англия чемпионатида 9 та, Лига кубогида битта гол урган эди.

Лофтус-Чик 8 ёшидан бошлаб "Челси" тизимининг барча ёш табақаларидан ўтиб келган. 2013/14 мавсумда у клуб билан бирга ёшлар Англия кубогини қўлга киритган. Рубеннинг "Челси" асосий жамоаси учун дебют ўйини 2014 йили 10 декабрь санасида ЕЧЛ Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қарши бўлиб ўтган эди.

Ўқилган: 1001
Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мэддисон Англия термасига қайтмоқчи
05:16
“Ливерпул” аутсайдерга йирик ҳисобда ютқазиб қўйди
00:38
“Челси” ҳимоячиси жамоадан кетишини маълум қилди
17:50