
"Манчестер Сити" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Лерой Санени олиб қолишга уриниб кўради.
"Шаҳарликлар" раҳбарияти яқин кунлар ичида 23 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни бошлайди.
Германиялик футболчига "Бавария" клуби қизиқмоқда. Ўйинчининг "Сити" билан амалдаги шартномаси икки йилдан кейин якунига етади.
Англия жамоасининг бош мураббийи Пеп Гвардиола Санени олиб қолмоқчи, деб маълумот бермоқда ESPN нашри, бироқ бундан олдин у футболчини "Бавария" клубига қўйиб юборишга тайёр эди.
Мюнхен клуби "Сити"га ҳали расмий таклиф юборгани йўқ. Ушбу келишувнинг қиймати 80 миллион еврога тенг бўлиши мумкин.