“Эвертон” клуби “Ман Сити” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Делф фаолиятини “Эвертон”да давом эттириши мумкин.

Футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси кейинги йили ўз ниҳоясига етади. Бундан ташқари, Родрининг сотиб олиниши ва Анхелиньонинг қайтарилиши 29 ёшли футболчининг ўйин амалиётини янада пасайтириб юбориши мумкин.

“Эвертон” Делфга жамоани тарк этиши кутилаётган Жеймс Маккартининг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Делф “Ман Сити”да 2015 йилдан буён тўп суриб келади. Ортда қаолган мавсум футболчи АПЛда 11 ўйин ўтказди.

Манчестер Сити Трансферлар Эвертон
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Хаддерсфилд"га жавобсиз бешта гол урди. Шарҳ, статистика ва видео
01:58
“Арсенал” Косельнини сотиб юбормоқчи
17:08
"Челси" клуби сафарда "Кардиф" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
19:59