"Челси" клуби сафарда "Кардиф" устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Англия чемпионатининг 32-турида "Челси" клуби сафарда "Кардиф" меҳмони бўлди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар устунлик қилишган бўлсада ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида Виктор Камараса "Кардиф"ни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига етишига бироз вақт қолганида Аспиликуэта офсайддан гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. Ушбу қоидабузарликни қанот ҳаками пайқамади. 91-дақиқада эса Рубен Лофтус-Чик ғалаба тўпини киритиб 3 очкони илиб кетди.

Англия чемпионати 32-тур

"Кардифф" – "Челси" 1:2 (0:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 46 Камараса, 1:1 – 84 Аспиликуэта, 1:2 – 90 Лофтус-Чик.

"Кардифф" – Этеридж, Пелтьер, Беннетт, Моррисон, Манга, Мерфи (Мендес-Лэйнг, 90), Артер (Роллс, 80), Камараса, Гуннарссон, Хойлетт, Ньяссе (Зохоре, 85).

"Челси" – Аррисабалага, Алонсо, Рюдигер, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли, Ковачич, Виллиан, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 64), Педро (Азар, 53), Игуаин (Жиру, 77).

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (26), Артер (54), Аспиликуэта (61), Гуннарссон (86), Рюдигер (87).

Англия чемпионати Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтиши мумкин
20:02
Расман! "Ливерпуль" испаниялик дарвозабон билан шартнома имзолади
11:29
Пепе “Арсенал”га йўл олиши мумкин
14:32