“Ливерпуль” етакчилари “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборишади

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Барселона”га қарши учрашувда майдонга тушмайди. Бу ҳақда мерсисайдлар бош мураббийи Юрген Клопп маълум қилди.

“Салоҳ эртага ўйнамайди.

У ўзини яхши ҳис этмоқда, аммо эртанги баҳсда иштирок этмайди”, - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи “Ньюкасл”га қарши ўйинда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетган ва оқибатда майдонни замбилда тарк этганди.

Журналист Рикардо Росетининг хабар қилишича, “Барселона”га қарши ўйинни катта эҳтимол билан яна бир ҳужумчи Роберто Фирмино ҳам ўтказиб юборади.

Ўқилган: 4160
Жароҳатлар Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Роберто Фирмино

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” – Англия Суперкубоги соҳиби!
21:09
Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06