Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради

"Пахтакор" футбол клуби тарбияланувчиси саналган Эркинов Москванинг "Торпедо" клубига трансфер қилинди. У ҳозиргача жамоамиз сафида барча мусобақаларда 60 ўйинда 10 гол муаллифига айланганди. Ёш бўлишига қарамай, Ҳожимат "Шерлар" сафида Ўзбекистон чемпионига айланиб, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. "Пахтакор"нинг яна бир тарбияланувчиси Россия премьер-лигасига йўл олгани жамоамизда ёшлар билан ишлаш тўғри йўлда эканини кўрсатади. Айни пайтда Россияда ўйнаётган Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Остон Ўрунов ҳам "Пахтакор" академиясида футбол сабоқларини олган.

Биз Эркиновга "Торпедо"даги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз!

Ўқилган: 6278
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун жонли эфирда Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади
11:13
Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Челси" – "Атлетико" 2:0
05:41
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Индонезиядаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди
14:12