“Манчестер Сити” – Англия Суперкубоги соҳиби!

Англия Суперкубогидан ўрин олган “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари ғолиб бўлишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. 12-дақиқада Рахим Стерлинг манкунианларнинг чиройли комбинациясини гол билан якунлади.

Бунга мерсисайдлар 77-дақиқада жавоб қайтаришди, Виржил ван Дейкнинг узатмасидан кейин Йоел Матип боши билан дарвозани ишғол қилди. Қолган вақтда ҳисоб очилмади.

Асосий вақт тугаганидан кейин пенальтилар серияси бўлиб ўтди, унда омад “шаҳарликлар”га кулиб боқди.

Шу тариқа, "Сити" ктема-кет иккинчи марта мамлакат Суперкубогини боши узра кўтарди.

Англия Суперкубоги

Ливерпуль – Манчестер Сити 1:1 (0:1, 1:0) Пенальтилар серияси: 4:5

Голлар: 0:1 – 12 Стерлинг, 1:1 – 77 Матип.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд (Матип, 67), Фабиньо (Кейта, 67), Хендерсон (Лаллана, 79), Вейналдум, Фирмино (Шакири, 79), Салах, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 79).

Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Уокер, Стоунз, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва (Гюндоган, 61), Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 89), Сане (Габриэл Жезус, 13), Родри Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: де Брюйне (33).

Ўқилган: 2377
Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун финал бўлади
19:07
Сингапур – Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради
20:26
Ўзбекистондан тўрт нафар аёл ҳакамлар 2022 йилда ФИФА халқаро учрашувларини бошқариб боришга даъвогар
08:45