ХОҚ яна 4 нафар боксчимиз Токио-2020 йўлланма олганини тасдиқлади

Бутун дунёда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини юзага келаётган сабаб Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан ташкил этилган махсус комиссия бокс бўйича жаҳон лицензион мусобақасини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг ўрнига йўлланмалар қитъалар кесимида спортчиларнинг рейтингдаги поғонасига қараб тақсимланиши маълум қилинган.

Махсус комиссия спортчиларнинг рейтинг поғонасини ўрганиб чиқди ва бу борада Олимпиада йўлланмаларининг эгалари маълум бўлгач, Миллий Олимпия қўмиталарга расмий хат жўнатди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Дилшод Рўзметов (-81 кг), аёллардан Райҳон Қодирова (-60 кг) ва Шаҳноза Юнусова (-69 кг) Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишди.

Ўқилган: 2791
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

IJF Токио Катта дубулға мусобақаси ўрнига бошқа мусобақа ўтказади
13:05
Тошкент вилоятида оммавий спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда
13:13
Бокс. Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби мағлубият нималигини билмайди
16:33