IJF Токио Катта дубулға мусобақаси ўрнига бошқа мусобақа ўтказади

Маълум қилганимиздек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Япония томони билан келишган ҳолда жорий йилнинг 11-13 декабрь кунларига мўлжалланган Токио Катта дубулға турнирини бекор қилган эди. IJF эндиликда Токио турнири ўрнига Гран-при таснифига кирувчи мусобақа ташкил қилиниши ҳақида хабар берди.

Хорватия дзюдо федерацияси билан келишилган ҳолда 30 октбярь – 1 ноябрь кунлари Загреб шаҳрида Гран-при турнири ўтказилади. Айтиш мумкинки, бу қарор мусобақаларда иштирок этишни истаган мамлакатлар учун бир мунча қулайлик яратади. Боиси 23-25 октябрь орасида Будапешт Катта дубулға турнири ўтказилса, дзюдочилар мазкур турнирдан кейин Венгриядан унча узоқ бўлмаган Хорватияга сафар уюштиришлари мумкин.

“Мазкур вазиятда Халқаро дзюдо федерациясининг асосий вазифаси – ўз оиласи ва спортчиларининг саломатлигини сақлаш. Ҳамкорларимиз билан бирга барча учун қулай муҳитни яратишда давом этамиз”, – дея изоҳ беради IJF президенти Мариус Визер.

Шу тариқа яқин вақт ичида ўтказиладиган дзюдо мусобақалари қуйидаги саналарда ташкил қилинади:

23-25 октябрь: Будапешт Катта дубулға турнири;
30 октябрь-1 ноябрь: Загреб Гран-приси;
11-13 январь: Доха Мастерс.

Изоҳ: Барча мусобақа Токио Олимпиадасига лицензион рейтинг очколарини тақдим қилади.

Ўқилган: 625
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди
00:17
Германияда ўтказилган мусобақада ўзбек чавандози иккинчи натижани қайд этди
10:31
Ўзбек боксчиларининг шонли ғалабалари давом этади
19:28