Тошкент вилоятида оммавий спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда

Мамлакатимизда карантин талаблари юмшатилгач, аҳолининг ўз саломатлигини мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини олиб боришлари учун янада яхшироқ имкониятлар яратиб бериш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятида ҳам тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ҳудудларда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил қилинмоқда.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам», пиёда юриш марафони ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган беш юзга яқин аҳоли иштирок этди.

Республикамиз бўйлаб оммавий спорт тадбирлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 173
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентлик ёшларни "Биз соғлиғимиз учун уйда машғулот қилдик" шиори бирлаштирди
18:18
Aлишер Усмонов: Қолоқ йўл билан пул йиғиш мен учун эмас
19:12
Фахрийларимиз барчани хотиржамликка чақиришмоқда
11:26