Рустам Шоабдураҳмонов: Ольга Забелинскаянинг маҳорат сабоқларида мен ҳам қатнашган бўлар эдим

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг онлайн машғулоти давом этади. Дастур доирасида бугун велоспортчиларимиз билан машғулот олиб борилди.

Онлайн машғулотда Ольга Забелинская, Муроджон Холмуратов каби таниқли вакилларимиз қатори яна 10 нафар спортчимиз қатнашди. Машғулотни велоспорт бўйича Олимпия терма жамоаси мураббийи Рустам Нуртдинов олиб борди. Жараённи МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти, МОҚ мутасадди вакиллари, шифокор ва мураббийлар кузатиб боришди.

“Ҳозир барча спорт турларида тажрибали мутахассислар билан маҳорат сабоқлари олиб борилмоқда. Велоспортда ҳам Ольганинг бой тажрибасидан фойдаланиб, вилоятлардаги спортчи ва мураббийлар учун ана шундай маҳорат сабоқлари ташкил қилсак бўлади. Бунда мен ўзим керак бўлса, велосипед олиб қатнашган бўлар эдим. Ўйлайманки, бундай улкан тажрибага эга спортчи билан ўтадиган мастер-класс қизиқарли ўтади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, МОҚ раҳбари суҳбат давомида байрамона кайфият улашиш учун яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрамига атаб онлайн мусобақалар ташкил қилиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Ўқилган: 1060
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Геннадий Красницкий - "Пахтакор"нинг чемпионатлардаги мутлоқ тўпурари
08:39
“Қўқон-1912” ва “Қизилқум” учрашувида кучлар тенг келди
02:21
Даврон Файзиев "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалаба борасида гапирди
13:38