Даврон Файзиев "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалаба борасида гапирди

Ўзбекистон Лига Кубоги 2-тури доирасида Жиззахда ўтган “Сўғдиёна” – “Динамо” (0:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида тўхталди.

 

- Ўтган ўйинларда Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетганимиз ва Суперлигада “Бунёдкор”га аламли мағлубиятга учраганимиздан кейин Ўзбекистон Лига Кубогида муносиб қатнашишни мақсад қилгандик ва бугун Жиззахда ғалаба қозондик. Вазифамиз турнирда имконқадар узоққа бориш. Бугунги ўйин олдидан йигитларга дам бергандик, қолаверса кўрган бўлсангиз биз ҳам таркибдаги 4-5 нафар йигитларга таътил бердик. Ўйин чиройли ўтди. Барча футболчиларимга имконият беришга интилаяпман. “Сўғдиёна” жамоаси ўйини ҳам анча ўзгарган, уларнинг чемпионатда кўрсатаётган натижаси барчасини айтиб турибди. “Сўғдиёна” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоамга эса бугунги ғалаба учун раҳмат дейман. Олдинги турда “Сурхон” устидан 5:0 ҳисобида ютганимизни инобатга олсак, Лига Кубоги кейинги босқичига чиқиб бўлдик. Аммо навбатдаги “Шўртан”га қарши 3-турда ҳам гуруҳ босқичини яхши кайфиятда якунлаш учун борамиз. Бугунги чиройли футбол учун икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдириш мумкин. Бундай томошабоп ўйинлар мухлисларга доим ёқади.

Ўқилган: 2169
Даврон Файзиев Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Лига кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020 кундалиги”: Бугун мусобақа старт олади
04:25
АГМК Олмалиқда "Сурхон"ни кичик ҳисобда енгди
19:15
Муҳсин Муҳаммадиев "Андижон"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
13:23