Геннадий Красницкий - "Пахтакор"нинг чемпионатлардаги мутлоқ тўпурари

Жамоамиз тарихига доир турли статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

"Пахтакор"нинг СССР ва Ўзбекистон чемпионатлари олий ҳамда биринчи лигаси, "Б" классида, яъни барча чемпионатлардаги урилган голлар бўйича энг яхши кўрсаткичларга эга футболчилар ҳақида маълумот билан таништириб ўтамиз.

Рўйхатга 50тадан кўпроқ тўп киритган футболчиларни танлаб олдик. XX асрда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Геннадий Красницкий 142 гол билан чемпионатларда жамоамиз тўпурари саналади. Игорь Шквирин эса 136 тўп киритган ҳолда иккинчи натижа соҳиби бўлиб турибди. Биродар Абдураимов ҳисобида 130 гол мавжуд. Ўзбекистон чемпионатларида тўпурар ҳисобланган Игорь Сергеев 87 тўпи билан 4-натижа эгасига айланган.

Қуйида "Пахтакор" таркибида чемпионатларда 50тадан кўп тўп киритган футболчилар рўйхати келтирилган.

Геннадий Красницкий - 142
Игорь Шквирин - 136
Биродар Абдураимов - 130
Игорь Сергеев - 87
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Андрей Якубик - 70
Азамат Абдураимов - 67
Александр Гейнрих - 66
Сервер Жепаров - 64
Миржалол Қосимов - 61
Владимир Фёдоров - 58
Дилмурод Назаров - 56
Собир Ходиев - 54
Тўлаган Исоқов - 52
Шуҳрат Мақсудов - 51.

Ўқилган: 1719
Мозий юлдузлари Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди
22:21
Расман! "Насаф" сардори "Пахтакор"га кўчиб ўтди!
19:13
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Чарм тўп” маҳаллалараро футбол турнирининг ўтказилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
18:15