
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа сардори ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсоннинг тиззасидаги жароҳати ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ёмон хабарларнинг орасидаги энг яхшиси – Хендонинг тиззасидаги жароҳатига жарроҳлик амалиёти керак эмас. У ушбу мавсум ўйнамайди, лекин кейинги мавсум бошларига сафга қайтади. Биз ҳаммамиз унга ачинамиз. Даҳшатли вазият. Хендо – жангчи, у ҳамма нарса учун курашади ва оғриқни енгади, лекин ўша пайтда нимадир бўлганини дарров ҳис қилди. Унинг жароҳати барчамизнинг кайфиятимизни ўлдирди. Йигитлар натижадан хурсанд, бироқ кейин Хендодан жароҳат бўлганини англаб етишди.
Шунга қарамай Жордан совринни боши узра кўтаради – у бунга лойиқ", - дейди Клопп.
*****