"Тоттенхэм" Эриксонга кўпроқ маош беришга тайёр

"Тоттенхэм" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксонга ҳафтасига 200 минг фунт маош тўлашга тайёр.

Бироқ клубдагилар ушбу таклиф даниялик футболчининг жамоада қолишига туртки бўлишига ишонмайди, зеро футболчи бир неча маротаба пул – унинг қабул қилган қарорига ҳеч қандай таъсири йўқлигини таъкидлаган эди. "Тоттенхэм" клуби у билан янги шартнома имзолаб, маошини икки баробардан кўпроқ миқдорга оширишга тайёр – 80 минг фунтдан 200 минггача.

"Тоттенхэм" раҳбарлари Эриксоннинг 2020 йили шартномаси якунланганидан кейин жамоани эркин агент мақомида тарк этиши мумкинлигидан ҳавотирда. Футболчининг трансфер нархи 100 млн фунтга бахоланмоқда.

"Тоттенхэм" клуби Эриксонни шу ёзда ҳам сотиши мумкин. Футболчига "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга даниялик ўйинчига "Ювентус" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда эди. Бироқ "Тоттенхэм" клуби жамоанинг муҳим аъзоси кетса ва унинг ўрнини босувчи номзод йўқлиги оқибатида  ўйинда жиддий қийинчиликларга дуч келишини ҳам тушуниб турибди.

Кристиан Эриксен Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! "Ливерпуль" испаниялик дарвозабон билан шартнома имзолади
11:29
"Ньюкасл" клуби Бельгия терма жамоаси устозига қизиқиб қолди
13:16
Назорат остида бўлган "Арсенал"нинг икки футболчиси машғулотларга қайтишди
12:54