"Манчестер Сити" сафарда "Бёрнли"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Бёрнли" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. "Терф Мур" стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув манкунианларнинг устунлигида бошланган бўлсада танаффусгача ҳисоб очилмади. 67-дақиқада "Сити" футболчилари ниҳоят гол уришга муваффақ бўлишди. Серхио Агуэро жарима майдони ичида ҳимоячиларни доғда қолдирган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 92тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтишди.

АПЛ, 36-тур

Бёрнли – Манчестер Сити 0:1 (0:0, 0:1)

Гол
: 0:1 – 63 Агуэро.

Бёрнли – Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Вествуд, Хендрик (Гудмундссон, 76), Корк, Вуд (Выдра, 72), Барнс, Макнил.

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Уокер, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва, Сане (Габриэл Жезус, 64), Гюндоган, Стерлинг (Отаменди, 90), Агуэро (Стоунз, 83).

Огоҳлантиришлар: Лоутон (87), Гюндоган (90).

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Учрашувдаги голни томоша қилинг:

Ўқилган: 4075
Англия чемпионати Бёрнли Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тьерри Анри: Умид қиламанки, Обамеянг "Арсенал" клубида қолади
01:46
Англия мавсумни 5 ҳафта ичида ўйнаб якунламоқчи. Ўйинлар бўш стадионда ноябрь ойигача бўлиши мумкин
09:18
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон" билан очко бўлишди
21:18