
“Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски жорий мавсумдаги иштироки ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Мен бундай даражага етиш учун жуда кўп меҳнат қилдим. Ҳозир ажойиб формадаман, менинг танам мукаммал ҳолатда. Мен яна ҳам кучли бўлмоқчиман.
Қайси вақтда бироз қўшишни ва дам олишни яхши биламан. Паспортда менинг ёшим 31 да, лекин мен буни ҳис қилмаяпман.
Менинг энг зўр даврим энди бошланмоқда ва умид қиламанки бу яна бир неча йил давом этади. Энг яхшиси ҳали олдинда”, - дейди полшалик ҳужумчи.