"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

"Шаҳр Ходро" билан жамоамиз илк бор тўқнаш келади. Бунга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Демак, Машҳад шаҳри жамоасига қарши ўйин билан "Пахтакор" ва Эрон клублари ўртасидаги янги қарама-қаршилик бошланади.

Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 17 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 24 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 9 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 15 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган. Умид қиламизки, 17 февраль уйдаги 10-ғалаба ҳам қўлга киритилади.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:
Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0

Ўқилган: 7175
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"МЮ" – "Барселона" ва "Аякс" – "Ювентус" ўйинларига ҳакамлар тайинланди
17:16
"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:23
"Реал" клубининг кейинги ўйинида бир неча асосий футболчилар иштирок эта олмайди
07:12