
Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувларига бугун старт берилади.
Жумладан, "В" гуруҳида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасига қарши майдонга чиқади. Арабларга қарши биринчи ўйин "шерлар" жуда муҳим очколарни қўлга киритишганди. Бугун ҳам 3 очко учун ўйнаш крак бўлади.
Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқишини яширмади. Насиб қилса, бугун ҳам айнан ҳужумкор баҳсга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Ўзи, аввалдан "Пахтакор" Эрон клубларига қарши ижобий натижани қайд қилиб келган, бу сафар ҳам шундай бўлишиги умид қилиб қоламиз.
Ўйин соат 16.00 да бошланади. "Спорт" телеканили уни жонли равишли эфирга узатади.
Вакилларимизга омад тилаб қоламиз.