Бугун Суперлиганинг 23-тур учрашувларига якун ясалади

Бугун, Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур учрашувларига якун ясалади.

Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган "Пахтакор" бугун Тошкентда 3-ўрин учун курашаётган "Сурхон" билан баҳслашади. Термизликларда ушбу ўрин учун курашда имконияти мавжуд ва улар "шерлар"га қарши баҳсда очко тортиб олишга ҳаракат қилади. "Пахтакор" эса Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритди ва бу ўйин олдидан кайфиятларини кўтариби олди.

Олмалиқ шаҳрида эса АГМК жамоаси 2-ўринни сақлаб қолишга курашаётган "Локомотив" билан баҳслашади. Миржалол Қосимов - Самвел Бабаян тўқнашуви қизиқарли кечиши кутилмоқда. АГМК Кубок финалида ютқазиб, Чемпионлар Лигаси учун бериладиган йўлланмадан мосуво қолди. Энди улар қолган баҳсларда кўпроқ очко тўплашга интилади.

Турнинг яна бир марказий баҳси Наманганда бўлиб ўтади. "Навбаҳор" клуби "Насаф"ни меҳмон қилади. Бу ўйинга бўлган қизиқиш ҳам юқори. "Лочинлар" устози Андрей Канчельскис ушбу беллашув аввалида "Навбаҳор"нинг 3-ўрин учун курашаётгани борасида гапирган эди. Кўриниб турибдики, мезбонлар "Насаф" билан ўйинда ғалабага ҳаракат қилади.

Ўзбекистон Суперлигаси, 23-тур

17:00. АГМК - Локомотив
18:00. Навбаҳор - Насаф
18:15. Пахтакор - Сурхон

Ўқилган: 2384
АГМК Локомотив Навбаҳор Насаф Пахтакор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия терма жамоасининг Миллатлар кубоги финал босқичи учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
02:33
"Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни таслим этди
05:18
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлади
20:16