"Барселона" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни таслим этди

Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Барселона" – "Реал Сосьедад" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Клеман Лангле каталонларни олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Хуанми ўртадаги мувозанатни тиклади. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб Хорди Альба мезбонларнинг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Барса” очколарини 77тага етказиб олган ҳолда чемпионлик учун яна бир катта қадамни ташлади.

Ла Лига, 33-тур

Барселона – Реал Сосьедад 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар
: 1:0 – 45 Лангле, 1:1 – 62 Хуанми, 2:1 – 64 Альба.

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Видаль (Серджи Роберто, 90), Ракитич, Артур (Бускетс, 56), Месси, Суарес, Дембеле (Коутиньо, 72).

Реал Сосьедад – Рульи, Сальдуа, Элустондо, Льоренте (Барренечеа, 87), Муньос, Мерино, Субельдия (Сангальи, 54), Пардо, Ойарсабаль, Виллиан Жозе, Хуанми (Сандро Рамирес, 87).

Огоҳлантириш: Мерино (15).

Хорди Альбанинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 1832
Барселона Испания чемпионати Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания Суперкубоги ярим финалига қуръа ташланди
22:04
"Реал" Куртуадан қутилиб, Доннаруммага 50 миллион евро бермоқчи
13:53
"Ливерпуль" ажойиб трансфер олдида турибди. Клуб яқин кунларда Вернерни олиб келади
20:13