Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлади

Октябрь ойида бўлиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини бошлаш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-26 июль кунлари йиғин ўтказади.

Бугундан терма жамоамиз вакиллари йиғинни бошлашди. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб борилмоқда. Терма жамоа ўзагини шакллантириш ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футзалчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғинда 18 нафар футзалчини синаб кўрмоқда.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 













Ўқилган: 936
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Харт: Гвардиола "Манчестер Сити"га келганида чўчиб тургандим - у менга "қуришим" кераклигини айтган
13:07
Клопп ван Дейк ҳақида: Биз уни яхши хотин қамоқхонадан эрини кутгани каби кутиб қоламиз
09:55
"Реал" Роналдуни ортга қайтаришни хоҳламайди. Мазкур трансфер клуб сиёсатига мос эмас
04:58