Неймар Леонардога фақатгина "Барса"га ўтмоқчи эканлигини айтди

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар клуб спорт директори Леонардо билан шахсий суҳбатда фақатгина "Барселона" жамоасига ўтмоқчи эканлигини айтган.

Душанба куни Неймар Леонардо билан учрашди ва у "Реал" ва "Ювентус" клубига ўтиш ҳақида ўйламаяпти ва фақатгина "Барса" сафида ўйнаш истаги борлигини билдирган. Неймар Каталония клубининг трансфер бўйича якуний таклиф тайёрлаётганини билади. Шунинг учун ҳам у "ПСЖ" клубига босим ўтказишнинг айни пайти деб ҳисоблайди.

Трансфер мавсумининг якунига олти кун қолганида Неймар трансфери бўйича "Барселона" музокараларда етакчилик қилмоқда. Бироқ "Реал" ва "Ювентус" вазиятни кузатмоқда.

Ўқилган: 2129
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" клуби "Порту" жамоасига қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
21:58
"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси
04:32
"Ман Сити" ва "Лион" 1/4 финал доирасида 15 август куни тўқнаш келади
12:21