"Ман Сити" ва "Лион" 1/4 финал доирасида 15 август куни тўқнаш келади

"Манчестер Сити" ва "Лион" клублари Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичида рақиб бўлишди.

"Шаҳарликлар" 1/8 финалда икки ўйин натижасига кўра "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборди, "Лион" эса "Ювентус"ни таслим қилди.

Чорак финал учрашуви 15 август куни бўлиши керак. "Ман Сити" ва "Лион" клублари Лиссабондаги "Жозе Алваладе" стадионида баҳслашади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

"Лион" ва "Ман Сити" кураш олиб бораётган қаторда улардан ташқари "Бавария", "Челси", "Наполи" ва "Барселона" клублари бор ва шанба куни 1/8 финалнинг жавоб ўйинлари бўлади.

Ўқилган: 1450
Европа Чемпионлар лигаси Лион Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси
04:32
"МЮ" – "Барселона" ва "Аякс" – "Ювентус" ўйинларига ҳакамлар тайинланди
17:16
"Локомотив" ўз майдонида "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
21:23