Ўзбекистон кубоги. Яна иккита чорак финалчи номи аниқланди

Ўзбекистон кубогининг чорак финал ўйинлари бугун ўз якунига етди. Сўнгги иккита ярим финал иштирокчилар номи "Навбаҳор" – "Насаф" ва "Пахтакор" – "Сурхон" учрашувларида аниқланди.

Сўнгги пайтларда инқироз даврини бошидан ўтказаётган "Навбаҳор" футболчилари ўз майдонида "Насаф" футболчиларига мағлуб бўлишди. Ўйинда ягона ғалаба тўпини Ҳумоюн Муртазоев 37-дақиқада киритиб жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Тошкентда "Пахтакор" клуби "Сурхон" футболчиларини қабул қилди ва Игорь Сергеевнинг дубли эвазига осонлик билан ғалабани расмийлаштирди. Терма жамоамизнинг мохир ҳужумчиси 21 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"Навбаҳор" - "Насаф" 0:1

Гол: Ҳумоюн Муртазоев, 37 (0:1)

"Пахтакор" - "Сурхон"

Голлар: Игорь Сергеев 21 (1:0), 89 (2:0)

Ўқилган: 3847
Навбаҳор Насаф Пахтакор Сурхон Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” сафарда “Челси”ни таслим этди
03:04
"Пахтакор" бир қатор рекордлар қайд этди
17:43
Ван Гал ван де Бек ҳақида: У яхши танлов қилди деб ўйламайман. Унда Погба ва Брунодаги каби сифатлари йўқ
15:08