"Пахтакор" бир қатор рекордлар қайд этди

12-марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган "Шерлар" бир қатор рекордларни янгилашди.

Жамоа финалларда учинчи марта йирик ҳисобда зафар қучган биринчи клубга айланди. Бундан аввал 1993 йил "Навбаҳор" 3:0 ва 2002 йил "Нефтчи" 6:3 ҳисобларида мағлуб этилганди. Яна бир йирик ғалаба "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувида кузатилган - 3:0.

2007 йилдан кейин илк марта "Пахтакор" олтин дублга эришди. Бунга қадар жамоа ҳисобида олтита шундай кўрсаткич бор эди. 12 йиллик танаффусдан кейин яна чемпионат ва кубокда ғалаба қўлга киритилди, Ўзбекистон Кубогида эса 8 йиллик оралиқдан сўнг бош соврин соҳибига айландик.

Шота Арвеладзе "Пахтакор"ни бошқарган хорижлик мураббийлар орасида кубокни ютган учинчи мутахассисга айланди. Унгача россиялик Сергей Бутенко ва туркманистонлик Тачмурод Агамуродов кубокда зафар қучганди. Драган Черан эса Ўзбекистон Кубоги финалларида хет-трик қайд этган биринчи футболчи сифатида ўз номини тарихга муҳрлаб қўйди.

Ўқилган: 1643
Пахтакор Рекордлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши трансфер рекордини янгилаши мумкин
20:53
Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасининг регламенти тасдиқланди
14:52
Ўзбекистон кубоги финалига “Локомотив” стадиони мезбонлик қилади
13:49