Ван Гал ван де Бек ҳақида: У яхши танлов қилди деб ўйламайман. Унда Погба ва Брунодаги каби сифатлари йўқ

Голландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Донни ван де Бекнинг "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед" клубига трансферини хато деб ҳисобламоқда.

"Умид қиламанки, унинг вақти келади, бироқ у яхши танловни амалга оширмади. Мен унга бу ҳақида ўша заҳоти айтганман.

Агар сизда ўша чизиқда Погба ва Бруну Фернандеш бўлса, ван де Бек қайси чизиқда ўйнасин? Унда Погба ва Фернандешдаги каби сифатлар мавжуд эмас. Ҳозир Погба кўп ҳам ўйин стартида майдонга тушмаяпти. Унда ван де Бек қаерда ўйнаши керак?

Ўйлайманки, буни олдиндан кўрса бўларди. Ўзини яхши кўрсатиш учун кўплаб топ-жамоалар бор эди", - дейди ван Гал.

Ван де Бек АПЛда жорий мавсум 8 та ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга эришди. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда эса туширилгани йўқ.

Ўқилган: 1496
Англия чемпионати Аякс Донни ван де Бек Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Почеттино "ПСЖ" ҳақида: Бу ерда чиройли ғалаба қозониш керак. Ўйинчилар ушбу футболкага мос бўлиши лозим
17:19
Ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов 50 ёшда!
10:26
Токио-2020 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон аёллар ОТЖ дастлабки учрашувда ютқазиб қўйди
17:11