"Металлург" - "Қўқон-1912" учрашувини бошқариб борган ҳакам Суперлига ўйинларидан четлатилди
Кеча Coca Cola Суперлига 6-тури доираси бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди. Жумладан, Бекободда "Металлург" жамоаси "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Мазкур ўйиннинг 56-дақиқасида учрашувни бошқариб борган ҳакам Аҳрол Рисқуллаев "Қўқон-1912" дарвозасига пенальти белгилаганди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти мутахассислари бу вазиятни ўрганиб чиққач, бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев пенальти белгиланган вазиятда ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қўпол хатога йўл қўйган деб топди. Натижада Аҳрол Рисқуллаев Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилди.

Бундан ташқари, Про лига "Б" гуруҳида 4-тур учрашувлари доирасидаги "Турон" - "Чиғатой" ўйинини бошқарган ҳакам Акмал Раҳимов ҳам учрашув натижасига таъсир этувчи қўпол хатога йўл қўйгани сабабли учрашувларни бошқаришдан четлатилди.
Ўқилган: 3174
ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон. Суперлига Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" Игуаинни сотади. Унинг ўрнига Икарди ёки Жезусни олиб келади
18:08
Андреа Пирло: Бундай ўйинчига қарши ўйинда унинг энг яхши куни бўлмаслигига умид қилишдан бошқа иложинг йўқ
14:12
ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди
12:01