"Ювентус" клуби бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛ доирасида "Барселона" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Кьеллини тайёр эмас, Бонуччи тикланишга ҳаракат қилади, шифокорлар де Лигтга ҳозирча рухсат бергани йўқ. Иҳтиёримизда мавжуд ўйинчилардан фойдаланамиз. Биз тўрт ҳимоячи бўлиб ўйнаймиз, чунки менда ҳозир фақатгина тўртта ҳимоячи қолган.
"Барселона" кучли жамоа, унинг таркибида чемпионлар бор ва биз ажойиб ўйин кўрсатишимиз керак. "Юве" ўйинчилари ўзини қурбон қилиб чиройли ўйнашга ҳаракат қилади.
Биз ажойиб клублар ва ўйинчиларга қарши ўйнаш насиб қилди. Бу ўйин ҳал қилувчи эмас, бироқ нимага қодир эканлигимизни кўрсатиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдамиз.
Месси ҳали ҳам юқорида. Мен у билан ўйинчи бўлганимда кўп маротаба дуч келганман, эртага эса биринчи марта мураббий бўлиб кўришаман. Бундай ўйинчига ўзига ҳос ёндошиш керак ва эртага унинг энг яхши куни бўлмайди деб умид қиламиз", - дейди Пирло.
Андреа Пирло: Бундай ўйинчига қарши ўйинда унинг энг яхши куни бўлмаслигига умид қилишдан бошқа иложинг йўқ
Ўқилган: 1976