ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди

Сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич юртимизга ташриф буюриб, ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. У ҳафта давомида вилоятларга сафар уюштириб, ҳудудий болалар-ўсмирлар академиялари билан яқиндан танишди.  
 
Бугун Воя Милославлевич иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахасисслари учун семинар ташкил этилди.
 
Семинар давомида сербиялик мутахассис футболни, жумладан, болалар футболини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар, ҳар бир ёш тоифасидаги футболчиларга алоҳида ёндошув, ёш итсеъдодларни кашф қилиш ва уларни катталар футболига олиб ўтишдаги муаммолар ҳамда ечимлар мавзусида маъруза қилди.
 
Маълумот учун, Боя Милославлевич 1960 йил  Сербияда таваллуд топган. Фаолиятини футбол мураббий сифатида бошлаган. Сербия ва Черногория U-18 терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган. Футбол мавзусида бир қатор илмий ишлар муаллифи. Воя Милославлевич футбол бўйича кўплаб қўлланмалар чоп этган бўлиб, мазкур қўлланмалар асосида турли футбол академияларда машғулотлар олиб борилади. 

Ўқилган: 2214
Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар "ПСЖ" раҳбари ва Леонардога кетишини маълум қилди
08:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга сафар олдидан машғулот ўтказди (фото)
00:22
Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган
12:26