Бокс бўйича Осиё чемпионати. Бугун 8 нафар вакилимиз рингга чиқади

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувларга старт берилади. Саралаш босқичидин ўрин олган мазкур кунда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади. Улар орасида Исроил Мадримов, Миразиз Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов каби таниқли чарм қўлқоп усталарини ҳам кўришимиз мумкин. Бугун жанг ўтказадиган вакилларимиз қуйидагилар:

Кундузги дастур

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даичи Хасебе (Япония)

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Ман Чо Чол (КХДР)
-54 кг: Турсуной Раҳимова – Киан Ши (Хитой)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)

Кечки дастур

-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Алманбет Алибеков (Қирғизистон)

-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Амир Масуд (Покистон)
-75 кг: Исроил Мадримов – Трунг Ву (Вьетнам)
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева – Нхи Нгуен (Вьетнам)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар доирасида Бобо-Усмон Батуров, Шунқор Абдурасулов ва Ёдгорой Мирзаева ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ижобий ҳал қилишган эди.

Ўқилган: 2364
Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аргентина термасининг Германия ва Эквадорга қарши кенгайтирилган таркиби маълум
17:26
ЕЛ. “Арсенал”, “Рома” ва “Вулверхэмптон”да ғалаба ҳамда бошқа натижалар
03:28
Англия чемпионати, 10-тур. "Брайтон" – "Ливерпуль" 1:1
20:41