Рўзиқул Бердиев: Гол ура олмагани учун Маркони айблаш тўғри эмас

Cоcа-Cола Суперлига 23-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (1: 1) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев,  сўнгги ўйинларда жамоаси биринчи бўлимларни заиф ўтказгани,  рақиблар уларга қарши ўйинларда қандай ўйнаётгани ва Марко Станоевични айбламаслиги ҳақида гапирди.

“Аламли ўйин бўлди.  Ғалабага яқин эдик,  аммо ғалаба қозона олмадик.  Икки очко йўқотдик.  Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик.  Ўзи,  умуман охирги ўйинларда биринчи бўлимларни суст ўтказаяпмиз.  АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинларда ҳам шундай бўлган эди.  Рақибларни ҳам тушунамиз,  кўп жамоалар бизнинг очко йўқотишимиз учун курашаяпти”,  - деди Бердийев.

“Рақиблар сўнгги ўйинларда бизга бўш худудлар қолдиришмаяпти.  Чу сабабдан ҳам бугун асосан қанотлардан узатмалар билан ўйнашга ҳаракат қилдик ва ушбу услубга мос футболчиларни туширдик”.

“Бизда штатдаги пеналтичи Норчаев,  аммо у сўнгги дақиқаларда майдонда бўлмагани учун,  Марко вазиятни ўз зиммасига олди.  Гол ура олмагани учун уни айбдор қилиш тўғри эмас”

Ўқилган: 4068

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "Челси" – "Атлетико" 2:0
05:41
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Индонезиядаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди
14:12
Клопп коронавирус ҳақида: Мен шифокор эмасман, бироқ АПЛ давом этиши учун ҳамма ишни қилишимиз керак
08:22