Андрей Канчельскис: Ғалаба ва олтинга тенг очколар қўлга киритилди

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Ҳамма мамнун. Стадионимиз очилди. Энг муҳими ғалаба ва олтинга тенг очколар қўлга киритилди. Йигитларнинг ҳам майдонда борларини бериб ҳаракат қилишганидан хурсандман. Ўйин охирида гол ўтказиб юборганимизни айтмаганда, умуман олганда яхши ўйин ўтказдик.

Шу ўринда, жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган ва бизга ажойиб байрамона руҳ берган ишқибозларимиздан миннатдорман. Якунда қайд этилган натижадан ва шогирдларимнинг кўрсатган ўйинидан қониқиш хосил қилдим, - деди мутахассис.

Навбаҳор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
“Неймар эртаги” тугади. Футболчи Парижда қолишга қарор қилди
14:34
Фаластин – Ўзбекистон. Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди
15:38