Одил Аҳмедов: "Арсенал" ва "Ницца"дан таклиф бўлгани рост

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионатида тўп сураётган пайтда Европадан таклифлар бўлганини тасдиқлади.

Хитойга кетишингиздан олдин Европадан, хусусан Франция чемпионатидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар чиққанди. Шу тўғрими?

Ҳа, тўғри. “Ницца”га ўтиш варианти бор эди. Аммо “Шанхай” билдирган таклиф, мени ҳам, ўша пайтдаги клубим – “Краснодар”ни ҳам тўла қониқтирганди. Шу сабаб, Хитойга кетишга қарор қилгандим.

— “Анжи”да тўп сураётган пайтингизда Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида миш-мишлар юрарди. Бу ҳақиқатга қанчалар яқин?

Ҳа, шунақаси бўлганди. “Анжи”га таклиф келиб тушган, аммо ўша пайтда махачқалъаликлар клуби катта лойиҳа эди ва олдига жуда катта мақсадларни қўйганди. Менга клубнинг муҳим футболчиси сифатида қарарашар эди, - дейди Аҳмедов “Известия” нашрига берган интервьюсида.

Ўқилган: 4043
Арсенал Легионерларимиз Одил Аҳмедов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мана бу йигитни "ПСЖ"дан кетмасаям - энди кетказишади
13:25
Футзал: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўйинни оқ рангли либосда ўтказади
10:18
“Барселона” ўзида “Эйбар”га жавобсиз бешта гол урди. Мессидан покер!
22:25