Хабарингиз бор, 23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон рақиблик қилади.
Бугун, 22 октябрь куни саралаш баҳслари олдидан жамоалар расмийлари, мусобақа ташкилотчилари, учрашувларда комиссар ва назоратчи сифатида фаолият олиб борувчи масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саралаш доирасидан ўрин олган учрашувлар ташкилий масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, жамоаларнинг учрашувларни қандай либосларда ўтказиши масаласига аниқлик киритилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Мазкур учрашувни вакилларимиз оқ рангдаги спорт формаларида ўтказишади. Рақиб эса қизил рангли либос кияди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – Афғонистон учрашуви эртага маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.
Футзал: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўйинни оқ рангли либосда ўтказади
Ўқилган: 2393