
Англия чемпионатининг қолдирилган 27-туридан ўрин олган "Челси" – "Брайтон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Стемфорд Бридж”да бўлиб ўтган ўйинда лондонликлар йирик йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Оливье Жиру ҳисобни очди. Танаффусга қадар мезбонларда яна бир нечта қулай имкониятлар бўлди, бироқ биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
60-дақиқада Эден Азар ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасининг иккинчи голини урган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Рубен Лофтус-Чик ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, кўклар очколарини 63тага етказиб олишди ва “МЮ”ни (61) ортда қолдирган ҳолда тўртинчи ўриндаги “Арсенал” билан тенглашиб олишди.
Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.
АПЛ, 27-тур
Челси – Брайтон 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 38 Жиру, 2:0 – 60 Азар, 3:0 – 63 Лофтус-Чик.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта (Дзаппакоста, 73), Эмерсон, Давид Луиз, Канте, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Лофтус-Чик (Ковачич, 82), Азар (Виллиан, 84), Жиру.
Брайтон – Райан, Бонг, Данк, Даффи, Сальтор, Проппер, Стивенс, Марч (Кнокерт, 31), Биссума, Джаханбахш (Бернардо, 75), Андоне (Мюррей, 70).
Эътиборингизга Эден Азарнинг 60-дақиқада урган ажойиб голини ҳавола этамиз: