Оле-Гуннар Сульшер: Матбуотдаги хабарларга кўра, биз 250 та футболчи сотиб оламиз

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг Европа чемпионлар лигасига чиқа олмаслиги мумкинлиги ортида трансферлар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Агар футболчилар келишни ёки кетишни истаса сўнгги қарорни мен қабул қиламан. Биз доимо суҳбатлар ўтказамиз ва ишларнинг олиб борилишидан кўнглим тўқ. Матбуотдаги хабарларга кўра, биз 250 та футболчи сотиб оламиз. Умид қиламизки, сиз ёзганларингизнинг биронтаси сафимизга қўшилади.

Биз чемпионлар лигасига чиқа олишимиз ҳам чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин. Лекин сиз нечта агентлар келиб футболчиси бизнинг клубда ўйнаш истаги борлигини эшитсангиз лол қоласиз.

Мана шу билан "Манчестер Юнайтед" клуби жозибадор, улар қайси клубда куч борлигини ва бир кун келиб аввалги даражага чиқишимизни билади. Ҳа сўнгги мавсумларда кутилган натижаларни қайд этмаяпмиз, бироқ бу нарсани ўзгартиши мен ва клубга боғлиқ.

Ким билади: балки кейинги мавсум ЕЧЛ сиз қолармиз, лекин ўйинчилар барибир "Манчестер Юнайтед" сафига ўтишни истамоқда. Қандай исмлар борлигини кўриб ҳайрон бўласиз", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 1690
Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: Агар мағлуб бўлганимизда совринни бой берган бўлар эдик. "Тоттенхэм" ҳеч нарса ютқазмади
08:30
Пеп Гвардиола: ЕЧЛ йўлланмаси учун 6-7 та жамоа курашмоқда. Бу ҳам бир соврин
20:12
"Челси" клуби Лэмпардга вазиятни тўғирлаш учун вақт беради. Унинг ўрнига номзод йўқ
02:39