
Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Мактомини 13-дақиқада "Қизил иблислар"ни олдинга олиб чиқди. Орадан саккиз дақиқа ўтар-ўтмас Диогу Жота ҳисобни тенглаштирди. Ўйин ҳам шунга яраша кечиб турди. Томонлар биринчи бўлимни дуранг билан янкунлаб олишди.
Иккинчи бўлимда ҳакам Эшли Янгни 57-дақиқада майдондан четлатди. Бу ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. 77-дақиқага келиб, Смоллинг томонидан автогол қайд этилди.
Шу тариқа, Сульшер шогирдлари мағлубият аламини тотиб кўришди.
Англия чемпионати, 33-тур
Вулверхэмптон – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 13 Мактомини, 1:1 – 25 Диогу Жота, 2:1 – 77, автогол Смоллинг.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти, Дендонкер, Рубен Невеш (Саисс, 84), Моутинью, Рубен Винагре (Кастро, 76), Хименес, Диогу Жота (Кавалейру, 73).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Смоллинг, Линделеф, Диогу Далот (Перейра, 84), Мактомини, Фред (Джонс, 65), Погба, Шоу, Лингард, Лукаку (Марсьяль, 73).
Огоҳлантиришлар: Шоу (38), Диогу Далот (42), Янг (52), Кастро (90).
Четлатиш: Янг (57).
Эътиборингизга Скотт Мактоминининг 13-дақиқада урган голини ҳавола қиламиз.
ВИДЕО: