"Челси" клуби "Ливерпуль"га қарши ўйинга бир неча футболчиларсиз келмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби Англия чемпионатининг 2-тур "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйинга кўп янги ўйинчиларсиз ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда.

"Челси"нинг твиттердаги расмий саҳифаси маълумот беришича, жароҳат туфайли мерсисайдликлар билан ўйинни ҳимоячи Бенжамин Чилвел, ярим ҳимоячилар Кристиан Пулишич ва Хаким Зиеш ўтказиб юборишади. Ҳужумчи Тимо Вернер ўйинга тайёр, ҳимоячи Тьяго Силва эса формага кирмоқда, бироқ ўйингача улгурмайди.

"Челси" – "Ливерпуль" баҳси 20 сентябрь куни "Стэмфорд Бридж" стадионида Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Чилвел, Зиеш, Вернер ва Силва "Челси" клуби сафига шу трансфер мавсумида қўшилишди. Лондон клуби шу билан бирга Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверцни ҳам сотиб олган эди.

Ўқилган: 2168
Англия чемпионати Кристиан Пулишич Ливерпуль Тиаго Силва Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Унаи Эмери: Биз ҳеч қачон "Ливерпуль" билан ўйнамасликни маъқул кўрар эдик
08:10
"Арсенал" клуби "Барселона" футболчиси учун навбатдаги таклифни тайёрламоқда
18:11
Клопп "Сити"га қарши ўйин ҳақида: Сўнгги икки мавсумдан буён ҳар бир ўйин ҳал қилувчи бўлиб қолди
13:10