Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийи ишдан четлатилди

Хабарингиз бор, 1-20 август кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларига қабул имтиҳонларининг ҳал қилувчи иккинчи босқичи ўтказилмоқда.

ЎФА мазкур имтиҳонларни юқори даражада, шаффофлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда ташкил этиш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Шу боисдан қабул имтиҳонларида ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари мураббийларидан ташқари бевосита вакил сифатида ЎФА ходимлари,  қолаверса, тажрибали мураббийлар ҳам иштирок этишмоқда.

Шунга қарамай ўз ваколатидан нопок йўлда фойдаланишга уринган мутахассислар ҳам учраганини қайд этиш лозим. Жумладан, шу пайтга қадар Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида мураббий сифатида фаолият олиб борган Бауржан Сагинбаев қабул имтиҳонлари пайтида иқтидорли ўйинчиларни саралаш жараёнида ўз меҳнат ваколатларидан фойдаланишга ҳаракат қилиб, бу орқали эса адолатли танлов ўтказиш жараёнига тўсқинлик қилишга урингани маълум бўлди. Шу сабабли Бауржан Сагинбаев футбол академияси мураббийлигидан четлатилди ва академия директори Алберт Аҳмадгалеевга ҳайфсан берилди.

ЎФА футбол соҳасида фаолият олиб бораётган барчани тартиб-интизом ва ҳалоллик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашга чақиради. Агар шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, кескин жазо чоралари кўрилади.

Ўқилган: 2614
Болалар футболи ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" 200тадан кўпроқ гол урди
15:20
ОЧЛ-2020, 1-тур. "Пахтакор" ёмғир остида "Шабоб Ал-Аҳли"ни мағлубиятга учратди
17:53
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47