"Реал" мавсумнинг сўнгги ўйинида мағлубиятга учради

Испания чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган "Реал" – "Бетис" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Сантьяго Бернабуе"да бўлиб ўтган баҳсда 0:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди ва мадридликлар жарима майдони ёнида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Майдон эгалари эса таймнинг иккинчи қисмида ўзларига келишди ва саноқли имкониятларга эга бўлишди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида "Бетис" футболчилари ўз мақсадларига эришдилар. Чиройли комбинацияни Лорон Морон ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди.

Шундан кейин ҳам меҳмонлар ҳужумларни тўхтатишмади ва 75-дақиқада яна рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Хесе Родригес собиқ жамоаси дарвозасига гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, "Реал" ушбу мавсумдаги 12-мағлубиятини қабул қилиб олди ва 68 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди. "Бетис" (50) эса 10-поғонага кўтарилди.

Ла Лига, 38-тур

Реал Мадрид – Бетис 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар
: 0:1 – 61 Морон, 0:2 – 75 Хесе.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Варан, Карвахаль, Вальверде (Иско, 69), Льоренте, Браим Диас (Асенсио, 60), Модрич, Винисиус Жуниор, Бензема (Васкес, 76).

Бетис – Лопес, Бартра, Манди, Феддаль, Фирпо, Герреро, Каптум (Хесе, 68), Вильям Карвалью, Гуардадо, Ло Чельсо, Морон (Тельо, 74).

Огоҳлантиришлар: Каптум (30), Льоренте (37), Вальверде (49), Карвахаль (58), Иско (85).

***

Мороннинг голини томоша қилинг:

Бетис Испания чемпионати Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Марадона “Манчестер Юнайтед”га ўз хизматларини таклиф қилди
10:51
Расман! Буффон “ПСЖ”ни тарк этди
21:09