“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасидан бирорта ҳам футболчи The Best соврини учун даъвогарлар ўнлигига кирмагани борасида гапирди.
“Мен бу ўнта номзод соврин учун нолойиқ демайман. Аммо бироз ҳайрон қолдим, чунки бизнинг йигитлар тўрт бор АПЛни ютишди, бироқ бирор марта рўйхатга тушишмади. Балки, бунинг учун Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишимиз керакдир.
Бу бироз адолатсиз қарор, бироқ борини қабул қилиш керак. Ўтган мавсум қайсидир ўйинчи Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан Бернарду Силвадан кўра яхшироқ ўйнади деб айта олмайман.
Балки, энг яхшилар рўйхатига кириш учун 5-6та АПЛ соврини ёки 250 очко тўплашимиз керакдир” – дейди Гвардиола.
Гвардиола The Best совринига даъвогарлар ичида “Сити” футболчилари йўқлиги ҳақида гапирди
Ўқилган: 1980