Деян Журжевич: Яхши ўйнаган жамоа имкониятни бой берди

Coca Cola Суперлига 14-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Қизилқум” (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Деян Журжевич ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Янги жамоангнинг ўз майдонидаги илк баҳсида мағлубиятга учраш аламли, албатта. Менимча, бугун яхши ўйнаган жамоа имкониятни бой берди. Меҳмонларнинг дарвозамиз томон йўллаган биринчи зарбаси голга айланди. Шу сабабли, бизга анча қийин бўлди. 

Шогирдларим учрашувда бурилиш ясаш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишди ва уларга ўйин борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ. Жамоани муҳим футболчилар тарк этишди.  “Навбаҳор” янги мураббий қўл остида ҳаракат қилмоқда, таркибда янги ўйинчилар бор. Шу боис, жамоа ўйинида ўзгариш қилиш учун бироз вақт талаб этилади.

Жаҳоннинг машҳур мураббийларидан бири бўлган Жозе Моуриньо жамоани яхшилаб ўрганиш учун 2 йил вақт керак бўлади, деган. Айни пайтда Ўзбекистонда трансфер “дарчаси” очилган ҳамда бизнинг сафимизга маҳоратли футболчиларни жалб этиш учун имкониятимиз бор. Аммо кўплаб яхши футболчиларнинг ўз клублари билан амалдаги шартномалари мавжуд. Шунинг учун биз ҳам қўлдан келганича, бир қатор янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олдик.

Иккинчи давра баҳсларига 2 ҳафта давомида жиддий тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, бу кейинги баҳсларда ўз мевасини беради.

Футбол – кутилмаган ҳолатларга бой ўйин. Гоҳида яхши ўйин намойиш этиб ҳам мағлубиятга учрашинг, баъзида эса ёмон ўйнаб ҳам ютишинг мумкин. Бугун “Қизилқум” яхши ўйнаб, яхши ҳимоялана олди. Жамоамиздан эса омад юз ўгирди.

Яна бир марта таъкидлайман, йигитлар ҳаракат қилишди. Аммо вазиятлардан фойдалана олишмади" - дейди мутахассис.

Ўқилган: 2171
Деян Журжевич Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Баҳодир Иброҳимов хотира турнирида финалчилар аниқланди
05:41
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот
07:52
Тачмурод Агамуродов: Биринчи голдан сўнг барчаси ўзгариб кетди
22:02