Баҳодир Иброҳимов хотира турнирида финалчилар аниқланди

Спорт устаси, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақада финалчилар номи аниқ бўлди.

Унга кўра, ярим финалда "Локомотив"даги тенгқурларидан 1:0 ҳисобида устун келган "Пахтакор-2005" ва "Пахтакор-2006"ни 4:0 ҳисобида ер тишлатган "Бунёдкор" тарбияланувчилари финалда тўқнаш келадиган бўлишди.

Бугунги ўйинларда қайд этилган натижалар қуйидагича кўриниш олди.

1-4 ўринлар учун
"Пахтакор" - "Локомотив" - 1:0
"Бунёдкор" - "Пахтакор-2" - 4:0

5-8 ўринлар учун
"Қўқон сити" - АГМК - 0:2
"Парвоз" - "Янгиер" - 2:0

9-12 ўринлар учун
"Кимёгар" - "Наврўз" - 3:1
"Бўка" - 16-БЎСМ - 3:2

Эртага соат 10:00да ЎФА сунъий қопламали майдонида дастлаб 3-ўрин учун баҳсда "Пахтакор-2" ва "Локомотив" жамоалари баҳс олиб боришади. 11:00да бошланиши белгиланган финал учрашувида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари тарбияланувчилари майдонга тушади.

Ўқилган: 607
Болалар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мирзоҳид Ғофуров: Сенсацияларнинг бўлгани яхши
00:19
Зафар Тўраев “Қўқон-1912” жамоасини тарк этди
02:06
Футзал. ОЧ-2020 мусобақасига қуръа ташланди
20:44