Ўзбекистонлик мутахассислар ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб, ОФК мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш хусусида келишиб олинган эди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли дастурларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини инобатга олиб, қитъа футбол конфедерацияси билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар ташланмоқда.

Куни кеча ОФКнинг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталарига янги аъзолар тайинланди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қитъамиз футбол конфедерациясининг қўмиталари аъзолигига бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам тайинлов олишди. Унга кўра, 

Равшан Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитасига,  

Аваз Максумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига,  

Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига,  

Шавкат Имомов ОФК техник қўмитасига

аъзо сифатида тайинланишди. Энди ҳамюртларимиз мазкур қўмиталарда 2019-2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боришади.

Мутахассисларимиз келажакда қитъа футболи ривожига ўз хиссасини қўшиш учун бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар.

Ўқилган: 979
ОФК фаолиятига доир Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 13-тур учрашувлари расмийлари
01:11
Любинко Друлович: Йигитлар мусобақада борини бериб ўйнашгани учун уларга раҳмат айтиб қоламан
02:47
Кристина Середа U-16 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун ўйинида ишлайди
14:39